Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда Ўрта Осиёда ягона 7 қаватли автотураргоҳ барпо этиляпти

“Ургут  савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудидаги 1.25 гектар майдонда 4 қаватли савдо мажмуаси ва унга туташиб кетувчи 7 қаватли замонавий автотураргоҳ бунёд этилмоқда. Тумандаги “Афсона пласт престиж” МЧЖ, “Big stroy building” қўшма корхонаси хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда бунёд этаётган бу иншоотнинг лойиҳа қиймати 131 миллиард 700 миллион сўмни ташкил этади.

Савдо мажмуасида 670 та дўкон жойлашадиган бўлса, 7 қаватли автотураргоҳда бир вақтнинг ўзида 14 мингдан зиёд автомобиллар жойлашиш имконияти мавжуд.

Тўлқин СИДДИҚОВ.