Ухан шаҳрида 10 кун ичида 6,5 миллиондан ортиқ коронавирус учун тест таҳлили ўтказилди
- 26.05.2020 22:45
- 108
- COVID-19
Хитойнинг Ухан шаҳри ҳукумати одамларда COVID-19 инфекциясини аниқлаш мақсадида ўн кун ичида 6,5 миллиондан ортиқ фуқароларда тест таҳлилини ўтказди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Хитойнинг Хубэй провинциясининг Ухан тезкор штаби шаҳарда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилганидан сўнг 10 кун ичида барча аҳолини таҳлилдан ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди. Оммавий таҳлилдан ўтказиш жараёни 14 май куни бошланди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 14 майдан 23 майга қадар аҳолиси 10 миилион атрофида бўлган Ухан шаҳрида умумий ҳисобда 6 774 093 нафар тест таҳлили ўтказилган.
Оммавий тест таҳлили ўтказилиши мутлақо бепул бўлиб, ихтиёрий равишда амалга оширилди. Биринчилардан бўлиб илгари коронавирус инфекцияси қайд этилган, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ва ёши кекса фуқаролар текширувдан ўтказилган.
Таҳлил натижаларига кўра, 189 нафар коронавирус ҳолати аниқланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа