“UzAuto Motors” фуқароларни интeрнeтдаги фирибгарларга ишонмасликка чақиради
Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар учун “UzAuto Motors” компаниясининг дилерлик акцияси номи остида ўтказилган ижтимоий сўровларда иштирок этиш бўйича таклифлар пайдо бўлди.
Компания ушбу жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровларга алоқаси йўқлигини расман маълум қилди.
Бундан ташқари, ушбу интернет-акцияси фирибгарликнинг барча белгиларини ўзида намоён этади. Эҳтимол, компания ва харидорларга қарши провокация сифатида яратилган бўлиши ҳам мумкин.
Компания фуқароларни сўровда иштирок этишда автомобиль ваъда қилаётган интернет-фирибгарларининг ҳийлаларига тушиб қолмасликка чақиради.
"Бундай фирибгарлик ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз: +99878-141-77-77", деб ёзади компания.