Вақт саёҳатчиси: “Мен 2749-йилда икки йил яшадим”

 “Филадельфия тажрибаси” иштирокчиси Ал Билек келажакка қилган саёҳати тўғрисида айтиб берди. Унга кўра, у 2137 йилда тахминан олти ҳафта, 2749 йилда эса икки йил яшадим, деб айтган.

Америкалик 2749 йилда океан бўйлаб ҳаракатланадиган шаҳарларни кўрганига амин. Дунёни интеллектуал имкониятлари бутун инсониятникидан ҳам устун бўлган улкан компьютер бошқарар эди. Телепатиянинг ривожланиш даври бошланди. Ҳукуматлар ўз фаолиятини бутунлай тўхтатди ва инсоният ривожланишнинг тубдан янги даражасига кўтарилиб, яхлит халқ бўлиб яшашга муваффақ бўлди. Ер аҳолиси ҳамжамиятлик асосида шаклланиб, ҳар бир инсон ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга эди.

Ал Билек келажакка қандай қилиб тушиб қолганини ва асосийси, қандай қайтиб келганини билмайди. Унинг вақт саёҳати тўғрисидаги даъволари бугунги олимлар томонидан масхара қилинган. Шунга қарамай, у келажакда ҳамма нарса айнан у айтганидек бўлганига амин. Бундай келажакни ёрқин деб аташ мумкинми? Айтиш қийин.

Филадельфия тажрибаси – бу АҚШ денгиз кучлари томонидан 1943 йилнинг 28 октябрида ўтказилган афсонавий тажриба бўлиб, ўшанда Элдриж мина ташувчиси ғойиб бўлиб, бир зумда бир неча 10 километр масофа узоқликдаги бўшлиқда жойини ўзгартирган.

АҚШ денгиз кучлари ушбу тажрибани расман тасдиқламаган бўлса-да, аммо бу ҳақда миш-мишлар кенг тарқалган. Ўша пайтдаги Элдриж экипажи денгизчилари тажриба ўтказилганини рад этишади ва бу ҳақидаги даъволарни уйдирма ва ёлғон деб ҳисоблашади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.