Вазият мураккаблашмоқда: Кеча Самарқандда 42 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 40 нафар бемор тузалди
🔺 2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 14 нафари Андижон вилоятида,
📌 7 нафари Бухоро вилоятида,
📌 15 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Навоий вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида,
📌 42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 16 нафари Хоразм вилоятида,
📌 56 нафари Тошкент вилоятида,
📌 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹 Тошкент вилоятида 14 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.
Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.
Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумотида.