Вилоят ҳокими симёғочлар муаммосини кўтарган ўқувчини мукофотлади
- 01.07.2019 11:54
- 1107
- Самарқанд
Жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган учрашувда Самарқанд туманида яшовчи мактаб ўқувчиси Хуршид Хасанов Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги электр симёғочларининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги юзасидан вилоят ҳокими Э.Турдимовга мурожаат қилди.
Вилоят ҳокими Хуршидга "Залда мурожаат қилганларнинг аксарияти ўзининг муаммосини айтди, аммо сен мактаб ўқувчиси бўла туриб айни дамдаги долзарб масалани ўртага ташладинг, вилоят ҳокимлиги томонидан сенга ноутбук совға қиламан" дея таъкидлади. Хуршид Хасановга куни кеча "Мўжиза" амфитеатрида ўтказилган галаконцерт дастурида ноутбук совға қилинди. Биз ушбу ёшнинг келажакдаги фаолиятига ҳам зафарлар тилаб қоламиз.