Вилоятда 6 ойда 400 та жиноят иши қўзғатилган, 4 630 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган

Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилди.

Mажлисда жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, қонунга зид бўлган мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинган, қонунни бузган 3 мингдан ортиқ шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинган, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 400 та жиноят иши қўзғатилиб, 4 630 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Текширишлар ва тергов давомида қарийб 195 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланган.