Владивостокда қалин туман: йўлда автомашиналар фараларини ёқмасдан ҳаракатлана олмаяпти

Владивостокда шунақа қалин туман тушганки, сал нарироқдаги одам зўрға кўринади, деб ёзмоқда Лола Нурнигоҳ ўзининг ижтимоий саҳифасида. Куппа-кундуз куни уй ичида чироқларни ёқиб қўйганмиз,чунки ичкари қоронғи. Кўчадаги машиналар фараларини ёқиб олиб, секин ҳайдашаяпти, чунки туманда ўша фарасидан бошқа жойи кўринмайди. Ҳаракат сустлигидан баъзи жойларда тирбандликлар ҳосил бўлган. Фараларни ёқиб юриш ҳақидаги қонун дастлаб туман тушадиган юртларда пайдо бўлган, шекилли?
Туман ичида машина чироқлари худди йўл излаётган жуфт кўзларга ўхшаб кетаркан.
Қонунлар кимгадир тақлид қилиб эмас, эҳтиёж юзасидан қабул қилиниши керак. Шундагина одамлар назоратсиз ҳам уларга бўйсунадилар, деб ўйлайман.