Хакерлар АҚШнинг бир нечта штатидаги давлат органлари тизимларини бузиб киришди

Хакерлар АҚШнинг Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳридаги давлат тузилмаларига АҚШнинг Миллий Хавфсизлик Агентлиги яратган EternalBlue дастури орқали ҳужум уюштирдилар.

Улар ўз хатти-ҳаракатларини 7 май куни бошладилар. Ўша куни хакерлар минглаб хизмат компьютерларига, электрон почта қутиларига ҳужум қилдилар. Шунингдек, кўчмас мулк савдоси ўтказиладиган платформани ва совуқ сув тўловлари ҳисоб-китоби юритиладиган тизимни бузиб киришди.

Хакерлар ўзлари бузиб кирган тизимлардаги барча компьютер экранларида ўзларига 100 долларлик биткоин тўланиши лозимлиги ҳақидаги ёзувни ёзиб қўйдилар.

Ўша куни хакерлар ҳужуми қўшни Пенсилвания ва Техас штатлари давлат тизимидаги компьютерларда ҳам кузатилган.

Миллий  Хавфсизлик Агентлиги томонидан яратилган EternalBlue  хавфсизлик тизими, асосан, Windows тизимини ҳимоя қилиш учун махсус яратилган эди.

Ушбу тизим илк марта ShadowBrokers хакерлар гуруҳи томонидан 2017 йил, апрель ойида бузиб кирилганди. Шундан сўнг Миллий Хавфсизлик Агентлиги 2017 йил, май-июнь ойларида Wannacry ва NotPetya вирусларидан тозалаб,  қайта ишлаган эди.

Ўшанда ҳужум натижасида биринчи Россия, Украина, Ҳиндистон ва Тайванд давлатларидаги аксарият компьютерлар ишдан чиққан. Кўрилган зарарнинг умумий кўлами 1 млрд долларга баҳоланмоқда.

Wannacry вируси Россия ва Украинадаги аксарият компания ва банкларнинг компьютер тизимларини ишдан чиқарган.

Умумий ҳисобда хакерлар дунёнинг 150 мамлакатидаги компьютерларга зарар етказишган.

Буюк Британия ушбу хакерлик ҳужумида россиялик хакерларни айблаган бўлса, АҚШ Шимолий кореялик хакерлардан гумон қилмоқда.