Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 2 декабрь куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 25 ноябрь куни тегишли қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш еттинчи сессияси 2022 йил 2 декабрь куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Оқбўтаевнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва белгиланадиган вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи С.Ҳакимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг вилоятдаги ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;
- вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Темировнинг вилоятда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажарилиши юзасидан ахбороти ҳақида;
- вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарлик профлактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари - хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Ёдгорованинг хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги компенсация комиссиясининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- бошқа масалалар.