Халқ таълими вазирлиги абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига эслатма билан чиқди

Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт, дейилади ХТВ телеграм каналида жойлаштирган хабарда.

Вазирлик маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда эса абитуриентлар биометрик паспорт ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.