Халқаро кузатувчилар партия фаоллари билан суҳбатлашди

24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига дунё жамоатчилиги катта қизиқиш билан қарамоқда. Сайлов жараёнига кўрилаётган тайёргарлик, номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини кузатиш учун кўплаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келиб, жойлардаги ҳолатлар билан танишмоқда, партиялар фаоллари, сайловчилар билан суҳбатлашяпти.

Хусусан, ЕХҲТ нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси халқаро кузатувчиси Лела Талиури таржимон Наргиза Рашидова ҳамроҳлигида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгашида бўлди. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан партия фаолларига мурожаат этиб, тегишли жавоблар олди.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят Кенгаши ахборот хизмати.