Хазинага бой денгиз
Болтиқ денгизи дунёда кемалар ўртасида энг қирғинбарот жанглар кечган уммон ҳисобланади. Тадқиқотчиларнинг ҳисобига кўра, унинг тубида ҳозиргача 10 мингдан зиёд чўккан кемалар ётибди.
- Болтиқ ўз қаърида чинакам хазинани сақлаб келаётган жой, - дейди тадқиқотчилар “Мир новостей” (2021 й, 26-сон)да. - Унинг тубида бебаҳо артефактлар билан минглаб кемалар қўним топган. Чўккан кемаларнинг ҳайратли тарзда бирдай сақланаётганини олимлар ёғочни чиришдан сақловчи паст ҳароратли сув эканлиги билан изоҳлашади. Бундан ташқари, бу денгиз сувида ёғоч конструкцияларини еб битирувчи ёғочхўр моллюскалар йўқ экан.
Қимматга тушган космик парвозлар
Инсониятнинг космосни забт этиши қурбонларсиз кечгани йўқ. Бортида одам бўлган Россия космик кемалари ўз тарихида космонавтларни тайёрлаш ва учиришда беш фожиани бошдан кечирди. Улардан энг даҳшатлиси 1971 йил 30 июнда рўй берди. “Союз-11” космик кемаси экипажи Владислав Волков, Георгий Добровольский ва Виктор Пацаев Ерга жонсиз қайтди.
Афсуски, бу ягона фожиа эмас эди. 1967 йилда АҚШда Ердаги машғулотда экипаж – Вирджил Гриссом, Эдвард Уайт ва Рожер Чаффи симлар туташувидан чиққан ёнғинда тириклайин ёниб кетишди.
Ўша йили СССРда Ерга қайтган космонавт Владимир Коморов қўниш чоғида ерга урилиб ҳалок бўлди.
1986 йилда АҚШда “Челленжер” космик кемаси парвоздан кўп ўтмай портлаб кетди, 7 киши ҳалок бўлди. 2003 йилда Шател “Колумбия” АҚШда учгандан кейин атмосферада ёниб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди.
“Аммо бу фожиалар инсониятни бепоён коинотга ўзга сайёралар – Ой, Марсга парвоз қилиб, уларни тезроқ эгаллаб олиш фикридан қайтара олгани йўқ”, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й., 26-сон) ҳафтаномаси. Эндиликда бу пойгага Хитой, Ҳиндистон, Корея давлатлари ҳам фаол қўшилмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.