Хитой 2023 йилда “Тайвань мустақиллиги”га қарши ҳал қилувчи кураш олиб боришини эълон қилди
- 06.03.2023 11:13
- 44
- Хориж
Хитой бу йил "Тайвань мустақиллиги"га қарши қатъий кураш олиб боради ва мамлакатни бирлаштиришга ёрдам беради. Бу ҳақда якшанба куни 14-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг биринчи сессияси очилишида тарқатилган ҳукумат ҳисоботида айтилади.
“Биз янги даврда Тайвань муаммосини ҳал қилиш бўйича партиянинг умумий стратегиясини сўзсиз амалга оширамиз, “Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаймиз ва 1992 йилги консенсусга амал қиламиз”, дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатда таъкидланишича, Хитой Тайваннинг мустақиллиги деб аталмиш ҳаракатларга қарши курашиш, шунингдек, “Тайван бўғозининг икки томони ўртасидаги муносабатларни тинч йўл билан ривожлантиришга кўмаклашиш” ниятида.
Тайвань ороли 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Расмий Пекин уни Хитой провинцияларидан бири деб билади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа