Хитой: COVID пандемияси сабабли 2020 йилда ёпилган дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири фаолияти тикланди

"Дасин" халқаро аэропорти бугундан бошлаб COVID пандемияси сабабли 2020 йилда тўхтатилган халқаро ва минтақавий йўловчи қатновларини қайта тиклади, Иш барқарор давом этмоқда" деб хабар тарқатган аэропорт маъмурияти.

Мазкур аэропорт йилига 620 минггача рейсни қабул қила олади. "Дасин" энг мураккаб муҳандислик лойиҳали терминали бўлган дунёдаги энг йирик халқаро ҳаво марказидир. Аэропорт қурилишига жами 60 миллиард доллар сармоя киритилган. Терминалининг томи дунёдаги энг катта пўлат том сифатида эътироф этилган бўлиб, майдони 25 та стандарт футбол майдонига тенг.