Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу ўз лавозимидан четлатилди, аввалроқ ОАВ унинг "йўқолиб қолгани" ҳақда хабар тарқатганди
- 24.10.2023 21:10
- 75
- Хориж
Ўтган ойда Ғарб нашрлари Хитой мудофаа вазирининг “йўқолиб қолгани” ҳақида ёзган ва коррупция бўйича тергов остида эканлигини маълум қилишган эди.
Бугун Хитой матбуоти вазирнинг ишдан олингани ҳақда хабар тарқатди. Хитой мудофаа вазирининг истеъфоси сўнгги ойларда мамлакат раҳбариятидаги иккинчи йирик ўзгаришдир.
Июль ойида Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ганг ўз лавозимидан четлаштирилганди. Бу четлатиш, ТИВ раҳбарининг телеканал журналисти билан никоҳдан ташқари муносабатлари ортидан рўй берганди.
Хитой расмийлари анъанага кўра, истеъфоларга айнан нима сабаб бўлганига аниқлик киритмайди. Цинь Гангнинг тақдири ҳақида ҳам хабар берилмади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа