Хитой саёҳатчилар учун тиббий паспорт дастурини ишга туширмоқда
Хитойнинг Wechat мессенжери саёҳатчилар учун халқаро соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версияси бўлган мини-дастурни расман ишга туширди, деб хабар қилмоқда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги консуллик идораси.
"Яқин келажакда туризм бўйича халқаро соғлиқни сақлаш сертификатининг хитойча версияси турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида соғлом, хавфсиз ва тартибли мулоқотни ривожлантиради ва дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Хитой фуқаролари учун ишончли кафолатга айланади", дейилади Wechat агентлик хабарида.
Сертификатда нуклеин кислотаси ва IgG антителаларнинг тест натижалари, шунингдек коронавирусга қарши эмлаш бор-йўқлигини кўрсатади. Ушбу маълумотни ҳар қандай хорижий соғлиқни сақлаш муассасаси QR-кодини сканерлаш орқали олиши мумкин бўлади. Хоҳлаган тақдирда сертификатни принтердан чиқариб олиш мумкин.
Шу каби технологиялар Хитойда олдин ҳам қўлланилган. Шундай қилиб, ўтган йили мамлакатда коронавирус тарқалишини чеклашни ўз ичига олган «соғлиқни сақлаш коди» пайдо бўлди. Электрон ҳамён ёки дастурда олиниши мумкин бўлган QR-код иш жойи, транспорт ёки жамоат жойига ўтиш учун ҳам ишлатилган.