Хитойда дунёдаги энг узун, шишадан тайёрланган осма кўприк барпо этилди
- 09.09.2020 07:56
- 450
- Хориж
Хитойнинг Гуандун провинциясида жойлашган табиатни муҳофаза қилиш ҳудудида, Ляньцзян дарёси устида бутунлай шишадан тайёрланган янги осма кўприк пайдо бўлди. У шу тоифадаги дунёдаги энг узун кўприк сифатида расман Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
Кўприкнинг узунлиги 526 метр, ердан 201 метр баландликда қурилган. Шиша ойнанинг қалинлиги 4,5 сентиметр бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 та одамни кўтаришга қодир, деб ёзмоқда Dezeen агентлиги.
Шишадан тайёрланган қурилма иккита металл устунга бириктирилган қалин трослар билан ушлаб турилади. Бундан ташқари кўприкда эни 9 метр бўлган томоша қилиш майдончалари мавжуд.
Кўприк Хитойнинг Architectural Design архитектура студияси ва Чжэцзян университети мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилди ва қурилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа