Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда югуриш марафони ноқулай об-ҳаво туфайли фожиага айланди

Хитойнинг Ганьсу провинциясида ультрамарафон пайтида об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли 20 киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар бор, дея хабар қилмоқда Хитой Марказий телевидениеси.

100 километр масофага югуриш мусобақаси кеча, 22 май куни эрталаб Байинь шаҳри яқинида бошланди. Синьхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, шу куни марафон тоғли босқичига етганда дўл ёғиб, шиддатли шамол турган.

Кескин совуқ тушиши туфайли иштирокчилар жисмоний толиқиш ҳис қилиб, тана ҳарорати кескин пасайган. Уларга ёрдам бериш учун 700 та қутқарувчи юборилган.

Марафоннинг 172 нафар иштирокчиларидан 151 нафари топилди ва эвакуация қилинди, енгил жароҳат олганлар касалхонага ётқизилди.