Хитойнинг Ухан шаҳрида сўнгги кеча-кундузда биронта ҳам коронавирус ҳолати қайд этилмади
- 19.03.2020 11:35
- 164
- Хориж
COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиш марказига айланган Хитойнинг Хубэй провинцияси, Ухан шаҳрида сўнгги суткада биронта ҳам янги турдаги вирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда ХХРнинг соғлиқни сақлаш Миллий комиссияси хабар берди.
Бу ҳолат касаллик тарқалишни бошлагандан буён илк бора қайд этилмоқда.
Кеча провинцияда 795 нафар беморга касалхоналардан жавоб берилди. Саккиз нафар ўлим ҳолати қайд этилди.
Хубэй провинциясидан ташқаридаги Хитой ҳудудида ўлим ҳолати қайд этилмади. Провинциядан бошқа ҳудудларда 34 нафар янги касалланганлар аниқланди.