Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШ Исроил бош вазирини ҳимоя қилиш мақсадида Халқаро жиноий судга қарши санкциялар қўлламоқчи
🔹 Украина дронлари Ростов вилоятидаги энг йирик Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди. Ҳужум зарари ҳозирча номаълум, бироқ ёнғин кўлами ва жиддий экани айтилмоқда. Айтилишча, бундай объектларнинг шикастланиши нефт қазиб олиш ва экспортини издан чиқариб, Россиянинг энергия даромадларини камайтиради, бу, айниқса, ҳарбий ҳаракатлар шароитида қўшимча логистика қийинчиликларини келтириб чиқаради.
🔹 Ямандаги ҳусийлар тижорат кемаларига ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар сўнгги бир кунда учта савдо кемаларига ҳужум қилишган. Хусийлар вакили Яҳё Сарияга кемалар босиб олинган Фаластин портларига ўтиш тақиқини бузганини маълум қилган.
🔹 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху қуролли кучлар Ливан билан чегарада кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёрлигини айтди. Сўнгги кунларда чегарада ўзаро ҳужумлар кучайган. Вазиятни Исроил шимолидаги ўрмон ёнғинлари янада оғирлаштирмоқда. Исроил раҳбариятида Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан кенг қамровли урушга чақираётганлар кўпайиб бормоқда.
🔹 Англия банки 5 июнь куни қирол Чарлз III портрети туширилган янги банкнотларни муомалага чиқарди. “Биз биринчи марта банкнотларимиздаги суверен портретни ўзгартирмоқдамиз”, дейилади хабарда. Суверен портрет биринчи марта 1960 йилда, Елизавета II тахтда бўлганида қоғоз фунтларга босилган. Чарлз III банкнотларда портрети акс этган иккинчи Британия монархига айланди.
🔹 Атроф-муҳитда қанча пластик тўпланганини БМТ маълум қилди. 1950 йилларнинг бошидан буён дунёда ярим миллиард тоннага яқин пластмасса ишлаб чиқарилди. Ва афсуски, ҳозирги вақтда бу пластмассанинг 90 фоизи атроф-муҳитда қолмоқда. Баъзи илғор мамлакатлар пластмассанинг катта қисми қайта ишланганини даъво қилишларига қарамай, дунёда пластмассанинг 10 фоизидан кўпи қайта ишланмайди. Иштирокчи давлатлар БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури ҳомийлигида пластик ифлосланишга қарши курашни бошлайдиган конвенция яратиш устида ишламоқда.
🔹Европа Иттифоқи ноябр ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловидан кейин Қўшма Штатлар Киевга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатишига тайёр бўлиши керак, деб ёзади Франциянинг Le Monde газетаси.
🔹АҚШ Исроилни ҳимоя қилиш мақсадида Халқаро жиноий судга қарши санкциялар қўлламоқчи. Сазкур санкция Халқаро жиноий суд прокурори Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилганидан сўнг ишлаб чиқилган.