Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШда ўсмир қиз акула ҳужумидан сўнг қўли ва оёғидан айрилди
🔹 Ҳамас вакиллари АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига “ижобий” жавоб берганликларини маълум қилишди. Байденнинг режаси Исроил билан келишувга эришиш учун "кенг йўл" очади, деган ҲАМАС вакили. Исроил расмийлари ҲАМАС Байденнинг режасини, жумладан “гаровга олинганларни озод қилишни рад этгани ҳақида айтмоқда. Reuters қайд этишича, на ҲАМАС, на Исроил АҚШ президенти режасида кўзда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирмаган.
🔹 Бугун Ереван полицияси парламент биносига ўз кучларини тўпламоқда. Мухолифат йўлбошчиси Баграт Галстанян ўз тарафдорларини Арманистон Миллий ассамблеяси олдига йиғилишга чақирган. Арманистонда митинглар бир неча ойдан бери давом этмоқда: бунга ҳукуматнинг бир нечта қишлоқларни Озарбайжоннинг расмий назоратига ўтказиш ҳақидаги қарори сабаб бўлди. Аввалроқ Галстанян бош вазир Никол Пашинянни истеъфога чиқишга чақирганди.
🔹 Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишини тасдиқлаган мамлакатлар ва ташкилотлар сони 93 тадан 78 тага камайди, дея хабар бермоқда ОАВ. Ҳаммаси бўлиб 160 дан ортиқ таклифномалар юборилган.
🔹 Европада аномал об-ҳаво: Туркияда кучли жазирама кузатилмоқда, ҳаво ҳарорати мавсумдаги ўртача кўрсаткичдан 8-12 даража юқори. Кипрнинг Пафос ҳудудидаги ёнғиндан кейин 3 та қишлоқ эвакуация қилинган. Испания Мурсиясида "сариқ" огоҳлантириш белгиланган ва Маллорка оролидаги аэропорт фаолиятини тўхтатган.
🔹 Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз Телеграм-каналида жойлаган анимацион откриткада Россия харитаси бўлиб, унда Россия байроғининг ранглари замонавий Украина ҳудуди бўйлаб ҳам ўтган. Медведев кўпинча Украина давлатчилигини йўқотганига ишора қилади ва уни "собиқ Украина" ёки "404 мамлакат" деб атайди.
🔹 Қозоғистонга 200 йил ичида биринчи марта ёввойи отлар қайтиб келди. “Ёввойи отларнинг қайтиши” - реинтродукция лойиҳаси доирасида сўнгги 200 йил ичида биринчи марта саккизта ёввойи Пржевалский оти ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Инсоният тарихида биринчи марта от Қозоғистон ҳудудида қўлга ўргатилган деб тан олинган. Бу тахминан 5,5 минг йил олдин содир бўлган.
🔹 Россиянинг Доғистон мухтор республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 127 киши ифлосланган сув туфайли ўткир ичак инфекцияси билан касалхонага ётқизилганини маълум қилди.
🔹 Британиялик олимлар Марсга одамнинг миссиясини амалга оширишнинг ҳозирча мумкин эмаслиги сабабини айтди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, космик нурланиш таъсири космик кема экипажларининг ички органларига қайтарилмас даражада зарар етказади. Марсга уч йиллик парвоз вақтида ҳар қандай одамнинг буйраги тузатиб бўлмайдиган даражада шикастланиб, 2,5 йил ичида ишдан чиқиши мумкин.
🔹 АҚШнинг Флорида қирғоқларида акула ҳужуми оқибатида бир неча киши жароҳат олди, бир ўсмир қиз қўли ва оёғидан айрилди. Дастлаб акула 45 ёшли аёлга ҳужум қилган, у қўлидан айрилган ва қорнидан оғир жароҳат олган.