Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрондаги зилзилалар махфий ядро синовлари билан боғлиқ экани айтилмоқда. Кўрфаз уруши ортидан нефт нархи кескин ошиши мумкин
🔹 Эрон ва Исроил ўртасидаги кескин вазият фонида Теҳрон яширинча ер ости ядро синовларини ўтказгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Бу ҳақдаги тахминлар 5 октябрь куни Эронда содир бўлган 4 магнитудали зилзиладан сўнг тарқала бошлади. Зилзила Туркманистонга ҳам таъсир қилган. Дунёнинг етакчи давлатларининг разведка хизматлари ҳозирча буни тасдиқламади. Аксинча, улар Эронда ядровий бомба борлигини инкор этади.
🔹 Жанубий Корея КХДР ўз ҳарбийларини Россия томонга мадад сифатида Украинага юбориши мумкин. Киевнинг айтишича, айримлар ҳарбийлар аллақачон уруш чизиғига етиб борган. Сеулнинг эслатишича, Москва ва Пхенян ўртасида июнь ойида Путин ва Ким Чен Ин имзолаган ўзаро мудофаа шартномаси бор. 3 октябрь куни Донецк яқинида ракета ҳужуми оқибатида Шимолий Кореянинг олти нафар зобити ҳалок бўлгани ва уч нафари яралангани ҳақида хабар берилган.
🔹 АҚШ Анқаранинг Россия билан давом этаётган иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги туфайли Туркияни SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш ва доллардаги операцияларни чеклаш имкониятларини жиддий кўриб чиқмоқда.
🔹 АҚШ вице-президенти, Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис Украина иштирокисиз Владимир Путин билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди.
🔹 Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари секин-аста Украина Россия билан музокара бошлаши ва йўқотган ҳудудлардан воз кечиши керак, деган тушунчага келаяпти. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетаси ёзади. Бироқ, Киев бундай музокарани қўллаб-қувватламаяпти», - дея таъкидлайди нашр ходимлари.
🔹 Ганада маймунчечак авж олмоқда. 33 миллион аҳолига эга мамлакатда 230 та инфекция ҳолати қайд этилган.
🔹 Доналд Трамп мамлакатдаги табиий офат шароитида Киевга ёрдам бериш учун Вашингтоннинг салкам 300 миллиард доллар ажратганини танқид қилди. Бироқ Исроилни қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрларидан қайтгани йўқ.
🔹 Россияда қонунчиликнинг кескинлашуви фонида мигрантлар тақчиллиги кучаймоқда. Муҳожир меҳнатидан фойдаланадиган Россия компанияларининг ярмидан кўпи чет эллик ишчиларни етарли миқдорда ёллай олмайди.
🔹 Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар тирик ва узоқ сукутдан кейин алоқага чиқди. Синвар сўнгги кунларда Қатардаги ҲАМАС вакиллари билан алоқаларни тиклаган ва уларга хабарлар етказган.
🔹 Исроил армияси Ливандан мамлакат шимолий ҳудудларига 85 га яқин снарядлар отилганини қайд этган.