Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил ваколатхоналарини ёпмоқда. Украина Урал ва Арктикага зарба бериш ниятида

🔹 Эроннинг Дамашқ консуллигига ҳужумига жавобан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги 28 давлатдаги дипломатик ваколатхоналарини ёпишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Дамашқ шаҳридаги Эрон консуллигига ҳаводан зарба берди. Эрон инқилоб гвардиясининг юқори мартабали қўмондони, Ливан ва Суриядаги Қудс кучларига қўмондонлик қилган генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва уч эронлик ҳалок бўлди.

🔹 Эрон Қўшма Штатларни Исроил нишонларини бомбардимон қилиш қарори ҳақида Швейцариянинг Теҳрондаги элчихонаси орқали хабардор қилди. “Исроил расмийларининг айтишича, улар Эрон ўз ҳудудидан узоқ масофали баллистик ракеталар ёки учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигини кўрсатадиган разведка маълумотларига эга”.

🔹 НАТО етакчилари июль ойида ҳарбий алянснинг 75 йиллигига тўғри келадиган саммитда Украинани алянсга қўшилишга таклиф қилишдан бош тортиши кутилмоқда.

🔹 Туркия 9 давлати, жумладан, АҚШдаги элчилари ва мамлакатнинг БМТдаги доимий вакилини алмаштирди. Шунингдек, Болгария, Гвинея, Чили, Вьетнам, Гватемала, Шри-Ланка, Коста-Рика ва Эквадордаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам ўзгарди.

🔹 Яқинда Украина қуролли кучлари Татаристондаги нишонларга илк бор дронлар билан ҳужум қилган эди. Улар фронт чизиғидан 1300 километр узоқликда бўлди. Украинанинг янги қуроли, масалан, 80 га яқин ҳарбий база жойлашган Мурманск вилоятидаги нишонларга бемалол ҳужум қила олади.

🔹 Эрон Арманистонга фаол равишда қурол-яроғ ташимоқда. Маълумотларга кўра, беш кундан буён Арманистонга қурол-аслаҳа Эрон ҳаво йўлларига тегишли транспорт самолётида олиб кетилмоқда.

🔹 Эрталаб Исроил полицияси дронлар ёрдамида "Ал-Ақсо" масжидида диндорларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ бомбасини ишлатган. Натижада ўнлаб одамлар заҳарланган.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден мамлакат тарихидаги энг коррупционер ва қобилиятсиз давлат раҳбари ҳисобланади. Бу ҳақда Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп айтди. “Бу аҳмоқ президент туфайли бутун дунё портламоқда", деди у.

🔹 Япония Россияга қарши санкциялар доирасида Россияга нефть ишлаб чиқариш учун ускуналар, олмос ва яхталар, жами 164 та экспорт пунктларини экспорт қилишни тақиқлади.

🔹 Февраль ойида Тюмень вилоятидаги колониялардан бирида вафот этган сиёсатчи Алексей Навальний ўлимидан сўнг Дрезден тинчлик мукофоти билан тақдирланди. Унинг беваси Юлия Навальная уни 12 май куни Дрезден давлат театрида расмий тақдирлаш маросимида олади. Мукофот тинчлик ва халқаро англашув ишига улкан ҳисса қўшган шахсларга ҳар йили берилади.

Г.Холдорова тайёрлади.