Хориж воқеалари қисқа хабарларда: НАТО Россия билан урушмоқчи эмас. БМТ Фаластиннинг ташкилотга аъзолик аризасини қабул қилди, Зеленский: "АҚШ ёрдамисиз Украина урушда ютқазади"

🔹 Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида қатнашишдан бош тортди. Ушбу учрашув 12 апрель куни Минскда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

🔹 Сомали президентининг қароргоҳи тунда миномётдан ўққа тутилди. Шаҳар кўчаларида зирҳли машиналарда ҳарбийлар патруллик қилмоқда. АҚШнинг Сомалидаги элчихонаси ватандошларини террорчилик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

🔹 Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, агар Америка Конгресси мамлакатга ҳарбий ёрдам бермаса, Киев урушда ютқазади. «Агар Киев урушда мағлуб бўлса, бошқа давлатлар ҳам таҳдид остида қолади», дейди у.

🔹 НАТО давлатлари Россия билан ҳарбий можарога киришмоқчи эмас, шунинг учун алянснинг ҳозирги мақсади “бундай урушни ушлаб туришдир”, дейди НАТО кучларининг Европадаги бош қўмондони Кристофер Каволи. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг эса альянс Россия билан уруш қидирмайди, бироқ блок ўнлаб йиллар давом этиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёр бўлиши кераклигини таъкидлайди.

🔹 Хитой раҳбари Си Цзинпин Пекинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

🔹 БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластиннинг ташкилотга аъзо бўлиш аризасини қабул қилди. Фаластин энди доимий кузатувчи мақомига эга. Мамлакат 2011 йилда БМТга аъзо бўлиш учун ариза берган. Исроил Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишига қарши.

🔹 Япония Бош вазири Кисида Фумио АҚШга ташриф буюрди.

🔹 Қозоғистонда 25 мингдан ортиқ кўнгилли сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бермоқда. Сув тошқини зоналаридан 76 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

🔹 Кремль Литвада немис қўшинларининг киритилиши туфайли асабийлашмоқда. Россия Литвага 20 га яқин немис аскарини юбориши ва Германиянинг мамлакатда ҳарбий база очиш режаларига жавобан "махсус чоралар" кўриши ҳақида президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Ўтган йил охирида Литва Германия билан 2027 йилгача мамлакатга 4800 нафарга яқин аскардан иборат немис ҳарбий бригадасини юборишга келган. Бу чора Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун зарур эди.

🔹 Қозоғистонда сув тошқини туфайли 20 га яқин куйдиргидан нобуд бўлган қорамол қабристонини сув босди. Ҳудудлардаги чорва моллари ветеринария хизмати назоратида дея ишонтирмоқда расмийлар. Яъни, қорамоллар кўмилган жойлар ёпиқ ва доимий назорат остида. Куйдиргидан нобуд бўлган ҳайвон ёқиб юборилади, кул эса бетон саркофаг ҳосил қилиш учун кўмилиб, атрофига дезинфекциялаш воситалари сепилади.

Г.Холдорова тайёрлади.