Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижий корхона манфаатларига 538,6 миллион сўм зарар етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Булунғур туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда тумандаги “X.B.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг собиқ ходими Т.У. “Ч.Г.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жамиятга етказиб берилиши лозим бўлган 538,6 миллион сўмлик ғишт маҳсулотини бошқа фуқарога нақд пулга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.