Хорижлик ҳарбийлар Самарқандни зиёрат қилди

28 июль куни Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Мудофаа вазирлигининг “Фориш” тоғ полигонига келган хорижлик ҳарбий делегация вакиллари Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Мьянма ҳамда Вьетнамдан келган меҳмонлар дастлаб Регистон ансамблидан ўрин олган меъморий мажмуалар билан танишди. Шундан сўнг улар Шоҳи Зинда мажмуаси ҳамда Бибихоним мадрасасини зиёрат қилдилар.

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Гўри Амир мақбараларида бўлган меҳмонлар ҳайратда қолди.

Саёҳат якунида тановул қилинган самарқандча палов мазаси меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.