XVIII асрда селфи тушган мусаввир ким эди?
Биз одатда портретларда жиддий қиёфаларни кўришга ўрганиб қолганмиз. Уларда юзнинг бирор бир мускули қилт этмайди. Шу маънода XVIII асрда кимдир бугунги замонавий усулда автопортретлар ишлаганини тасаввур қилиш қийин.
Жозеф Дюкрё (1735-1802, Франция, Нанси) одамлар бир неча юз йиллардан кейин ўзларини худди шу усулда фотога олишларини билганга ўхшайди. Албатта, ўша давр селфиси ҳақида гапириш ҳазилдек, чунки Дюкрё келажакда одамлар ўзини ўзи расмга олиб селфига тушишини тасаввур ҳам қилолмаган.
Гап шундаки, у физогномикага жуда қизиққан. Уни инсон юзининг ҳар хил ҳолатлари ўзига тортган. Умуман олганда, ўзининг портретларида у кўпроқ юз ҳаракатларини акс эттирган. Шундан "замонавий" образлар пайдо бўлган.
Ҳақиқатан ҳам Жозеф Дюкрё ҳайратланарли мусаввир. У, аввало, ўзининг ажойиб автопортретлари билан машҳур бўлган. Бошқа портретистлардан фарқли ўлароқ, ўзини кулгили ҳолатларда чизишдан уялмаган. Шунинг учун унинг асарлари нафақат тасвирий, балки моддий жиҳатдан ҳам бебаҳо. Қолаверса, бу асарлар бугунги кунда орамизда учраб турадиган айрим одамларни эслатади.
Яхшилаб томоша қилинг!а, унинг портретлари жуда ноодатий бўлиб, у худди XVIII асрдан туриб келажакка саёҳат қилиб келганга ўхшайди.
Лазизжон Баҳранов.