Янги йил байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

2017 йилдан дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.

Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади, холос. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида маълум қилди.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);
Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).
Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Қуйидаги суратда янги йил байрами арафасидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.