Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Самарқанд шаҳар ҳокими фармойишига биноан Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, “Президент арчаси” тадбирини ташкил этиш юзасидан шаҳарнинг бир неча кўчаларида 2023 йилнинг 5 январига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Булар:
- Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;
- Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;
- Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;
- Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;
- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
- Кимёгарлар шаҳарчаси Дарғом кўчасининг “Нурафшон” санъат саройи олдидан ўтган қисмида;
- Хишрав шаҳарчаси Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
- Хишрав шаҳарчаси Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
- Фарҳод шаҳарчасидаги “Зарафшон” истироҳат боғига туташ кўчаларда;
- Қорасув массивидаги 99-116-уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда.