Японларга хос 10 хислат

1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни англаш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан.

4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга ҳар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка эътиборлилик ва камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими-йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.

7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

8. Японлар учун вақт жуда қимматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.

9. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами бир йилга ҳисоблаганда 7 сония экан.

10. Агар япон ошхоналарига борсангиз уларни ўзига етарли овқат олаётганини кўрасиз. Улардан овқат ортиб қолмас экан.