Яроқсиз кўз томчилари сабабли тўрт киши вафот этди, 14 киши кўриш қобилиятини йўқотди
АҚШда инфекцияланган кўз томчи дорилари инсонлар ўлимига сабаб бўлди.
Жабрланганлар EzriCare Artificial Tears кўз томчиларидан фойдаланган бўлишган, дейилади хорижий ОАВ хабарларида.
Мамлакат аҳолиси январь ойидаёқ ушбу дори воситасидан фойдаланмасликка чақирилган эди.
Брендга эгалик қилувчи Global Pharma эса февраль ойида озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг расмий тавсиясидан сўнг маҳсулот ихтиёрий равишда қайтариб олинишини билдирган.
EzriCare Artificial Tears кўз томчиларида ўтказилган назорат синови уларда бактериал ифлосланиш мавжудлигини тасдиқлаган.