Yeungnam University тадқиқотчи-талабалари "Матбуот уйи" меҳмони бўлди
Вилоят "Матбуот уйи"га Жанубий Корея давлатининг Yeungnam University талабаларидан иборат бир гуруҳ ёшлар келди.
Тадқиқотчи-талабалар дастлаб "Самарқанд матбуот музейи"даги экспонатларни томоша қилди. "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Акрам Ҳайдаров хорижлик талабаларга музейдаги экспонатлар ҳақида маълумот берди. Самарқандда дастлабки газетанинг қандай чоп этилгани, унда ишлатилган ҳарф териш машинкаси ва бошқа асбоб-ускуналар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Жанубий Кореялик талабалар таҳририятнинг кечаги ва бугунги иш жараёни билан танишгач, улар билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Меҳмонлар Самарқанд шаҳри катта таассурот қолдиргани, айниқса, тарихий обидаларидан ҳайратга тушганини айтишди.
Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликдаги келишувга асосан шаҳримизга 10 кунлик меҳмонга келган чет эллик талабалар волонтёр сифатида маҳалла, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти билан танишади. Шунингдек, режалаштирилган манзилларда волонтёрлик фаолиятини олиб боради.
Yeungnam University талабаларига уюшма вилоят бўлими ва таҳририят номидан эсдалик совғалари улашилди.