“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” республика танловида Паст Дарғомдаги маҳалла ёшлар етакчиси 2-ўринни олди
Ҳар йили маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида 10 та йўналиш бўйича уч босқичли “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танлови ўтказилиши белгиланган. 19-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказилди.
Унда танловнинг “Ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишининг туман ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни киритган Паст Дарғом тумани Бешнайман маҳалласи ёшлар етакчиси Жамол Худойбердиев 2-ўринни эгаллаб, ташкилотчиларнинг диплом, статуетка, эсталик совғалари ҳамда 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур номли маҳалла ёшлар етакчиси Достонжон Шукруллаев ушбу танловда 3-ўринни эгаллади ва 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдиранди.