Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларни огоҳлантиради!
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!
Келаётган ҳафта давомида республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, кундуз куни қор ва музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар тунги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг.
Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиши, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, айниқса, тезлик талабларига қатъий амал қилишни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиш, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишни сўраймиз.
Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан янада ҳушёрроқ бўлиш, йўлга чиқишда етарлича миқдорда ёнилғи заҳирасига эга бўлиш, иситиш тизими, ойна тозалагичлари носоз бўлган, яроқсиз шиналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўраймиз.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.