Ёш банкир Япония ҳукуматининг “совғаси”ни қўлга киритди

Япония ҳукумати бутун дунё ёшлари учун “Давлат бошқаруви” ва “Маҳаллий бошқариш” мавзуларида йирик танлов ташкил қилди. Ушбу танловда Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бош инспектори Фаридун Каримов ҳам ғолиб бўлди.

Натижада ушбу давлат ҳукумати қарори билан 2021 йил октябрдан 2022 йил сентябргача Япония Сиёсий тадқиқотлар миллий аспирантура институти (GRIPS)нинг ўқув курсларига қабул қилинди.

Ушбу ўқув курсларига, шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги ходими З.Ҳамиджонов, Хоразм вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бош мутахассиси Д.Норхонов ҳам муносиб деб топилган.

Ўқиш давомидаги барча харажатлар Япония давлати ҳукумати томонидан қопланади.