Ёшлар лалми ерга 5 минг туп кўчат ўтқазди
- 23.03.2020 09:38
- 112
- Самарқанд

Пастдарғомлик ёшлар Наврўз байрамини ўзгача кутиб олишди. Улар уюшмаган ҳолда туманнинг лалми майдонларига кўчат ўтқаздилар.
Гап шундаки, туман ҳокими ташаббуси билан деҳқончилик қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги “Зарафшон” массивидан 66 нафар ёшларга 1 гектардан ер ажратилган эди.
21 март куни ёшлар ўзларига берилган ер майдонларига 5 минг тупдан ортиқ ярим пакана ёнғоқ ва олма кўчатлари экишди. Лалми ерга экилган ушбу кўчатлар ҳудуддан артезиан қудуғи қазилиб, томчилатиб суғориш усулида суғорилади.
Шунингдек, тумандаги Чимбойобод ҳудудидан ишсиз ёшлар учун яна 35 гектар ер майдони ажратилмоқда.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Теглар:
кўчат экиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тажриба ва маҳорат ғолиб бўлади
- 27 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ичимлик сув тармоғи янгисига алмаштирилади
- 31 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқандда яна бир замонавий истироҳат боғи қурилади
- 55 дақиқа аввал
- Самарқанд
“Долзарб 90 кунлик” фарзандларимизга нима берди?
- Бугун, 14:12
- Спорт