Ёшлар марказида ҳарбийлар 8 март байрамига бағишлаб концерт ўтказишмоқда
- 07.03.2019 12:05
- 185
- Самарқанд

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Марказий ҳарбий округи ташаббуси билан 8 март байрамига бағишланган концерт бўлиб ўтмоқда. Унда Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг қуролли кучлар ҳарбий ишчи-хизматчи аёллар, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этяпти. Тадбирнинг тантанали очилишда Марказий ҳарбий округ қўшинлар қўмондони полковник А.Саидов барча иштирокчиларни байрам билан табриклади.