ЮНИСЕФ Ғазога дори-дармон билан ёрдам бермоқда

"ЮНИСЕФ Ғазо секторига тиббий воситалари етказа бошлади, аммо Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кучайиб бораётган бир пайтда кўпроқ ёрдам зарур", деди ЮНИСЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка вакили Жульет Тума РИА Новостига.

"Ҳозир биз қисман тиббиёт воситалари етказиб беряпмиз. Аммо ҳали қилишимиз зарур бўлган нарса - Ғазодаги барча тиббиёт марказлари учун тиббий воситаларни сафарбар этишдир", деди Тума.

Ғазо секторида 13 та касалхона мавжуд бўлиб, соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемияси туфайли тўлган.

Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори чегарасидаги вазият 10 май оқшомида кескинлашди. Жума куни кечқурун эскалация бошланганидан буён Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 2000 га яқин ракета отилган ва тахминан 350 та муваффақиятсиз учириш амалга оширилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда етти нафар тинч аҳоли ва битта аскар ҳалок бўлди. Ғазо секторига ҳам Исроил юзлаб зарбалар берди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг зарбалари натижасида 126 фаластинлик ҳалок бўлган, 950 дан ортиқ киши жароҳат олган.