Юрак яхши хотирага эга, у хўрсинишни билади: инсон юрагига оид биз билмаган фактлар
Кун давомида юрагингиз қарийб 100 000 марта қисқаришини ва бу юмуш инсон ҳаёти давомида 2,5 миллиарддан кўпроқ бажарилишини билармидингиз? Шу билан бирга у 160 миллион литр қонни ҳайдаб, ўтказиб беради. Бугун сизнинг “мотор”ингиз ҳақида қизиқарли фактлар билан танишамиз.
Юрагингиз вазни газланган сув банкасидан кичикроқ
Инсон юрагининг катталиги икки муштга тенг, оғирлиги эса 280 грамм. Қонни чиқариш ва қуйиш клапанларининг ўлчами тахминан 2 сантиметр.
Машғулотларнинг оғирлик қилиши юракдаги муаммоларни кўрсатади
Агар кетма-кет бир нечта мушғулотларда кутган натижага эриша олмасангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг. Бу юрак мушаги билан боғлиқ муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин.
Юрак саратони камдан-кам учрайди
Майо клиникасининг маълумотларига кўра, бу йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолат. Аммо бошқа тана аъзоларининг саратони юракка тарқалиши мумкин.
Кулги юрак учун фойдали
Кулги стресс гормони кортизол даражасини пасайтиради, натижада артерияларда яллиғланиш жараёнлари камайиб, “яхши” холестерол даражаси ошади.
Алкоголь зарар!
Қизил узум виноси фойдали антиоксидантларни ўз ичига олади. Ҳафтада уч стакан шароб артерияларни қўшимча равишда вайронагарчиликдан ҳимоялайди. Спиртли ичимликларнинг суиистеъмоли юрак-қон томир тизимига зарар етказади ва юрак хуружига олиб келиши мумкин.
Юрак яхши хотирага эга
Болаликдаги психологик шикастланиш келажакда юрак муаммоларига олиб келиши мумкин. Масалан, Виржиния технология университети ва Торонто университети олимлари қариндошлари қамоққа тушган болаларда юрак хуружи хавфи юқори эканлигини аниқлади.
Юрак хўрсинишни билади
Тўсатдан содир бўлиб қолган ҳар қандай воқеа синган юрак синдроми ёки стрессни келтириб чиқарадиган кардиомиопатияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор беморга бета-блокаторлар буюриши мумкин.
Юракдаги санчиқлар битмайди
Бошқа тана аъзоларидан фарқли ўлароқ, юрак ўзини даволай олмайди. Шикастланиши ҳар дақиқада тобора кучайиб боравериши сабабли
юрак хуружини вақтида даволаш жуда муҳим.
Ортиқча вазн юрак учун ҳар ёшда ҳам зарар
Юрак касаллигининг белгилари, шу жумладан унинг деворларининг қалинланиши, ҳатто ортиқча вазнга эга 8 ёшли болаларда ҳам кузатилади. Унда катталар ҳақида нима дейиш мумкин?
Даволангач, у янги куч билан ишлаб кетади
Юрак касаллиги ва ҳатто унга қилинган жарроҳлик амалиёти соғлом ҳаётнинг тугашини англатмайди. Шифокорлар муваффақиятли даволанишдан сўнг, оддий одамлар билан тенг равишда триатлон ва марафонда югурадиган беморлар борлигини таъкидлашади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.