Юсупалиев Россия вакцинаси ҳақида: Икки ҳафталардан сўнг бирон бир қарорга келиш мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўрибосари, санитария-эпидемиология таъминоти Агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев, Ўзбекистон томонидан Россияда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакцинани сотиб олиш эҳтимолига изоҳ берди. Бу ҳақда Sputnik.uz нашри хабар берди.

У республика ҳукумати пандемияга қарши курашда ёки жамоавий иммунитет ёки мамлакат аҳолиси иммунизациясига олиб келувчи вакцинация зурурлигини яхши тушуниб турганини таъкидлади.

“Бир қатор бошқа мамлакатлар, шу қаторда ХХР ҳам у ёки бу вакцинани учинчи клиник синовларида иштирок этиш таклифи билан бизга мурожат қилдилар. Айни вақтда ҳамкасбларимиз, учинчи босқичда иштирок этиш ёки барча синовлар омадли якунланганидан сўнг тайёр вакцинани сотиб олиш масалаларини кўриб чиқмоқда”, деди Юсупалиев интервьюда.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, айни вақтда Россияда ишлаб чиқарилган вакцинани сотиб олиш эҳтимоли ўрганилаётганлигини маълум қилди.

“Қарор қачон қабул қилиниши мумкин?” деган саволга у “муҳокама жараёни мутахассислар ва ҳукумат даражасида давом этмоқда”, деб жавоб берди.

“Эҳтимол, икки ҳафталардан сўнг бирон бир қарорга келиш мумкин”, - қўшимча қилди Юсупалиев.

Шунингдек, у айни вақтда ҳукумат вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз: дунёдаги биринчи коронавирусга қарши вакцина россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилди ва 11 август куни расман рўйхатдан ўтказилди. Воситага “Спутник V” номи берилган.