Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларга вакцина қилинадими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

—  Вакциналар – касалликнинг олдини олишга қаратилган воситалар бўлиб, уларни организмга юбориш учун инсон ўткир ёки сурункали касалликлардан бутунлай даволаниб, эмлашни тинч даврда амалга ошириш керак.

Уни икки хил вақтда, яъни коронавирус инфекцияси билан умуман касалланилмаган ҳолатда ёки касалликка чалингач 3, 6 ёки 9 ой ўтиб, қонда касалликка қарши ишлаб чиқилган антитаначалар титри камайган ёки умуман тушиб кетган ҳолатларда эмлашни ўтказиш тавсия этилади. 

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус билан оғир ҳолатда даволанаётган беморлар организмига, афсуски, инфекция тушиб бўлган ва касалликнинг ўткир ёки ўткир ости даврида эмлаш тавсия этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.