«Зарафшон» газетасининг бугунги (2020 йил 29 апрель №48) сонида ўқинг
* “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати. Бугунги кунда самарқандлик тадбиркор ва фермерлар бу эзгу ишга нечоғли бош қўшди? Улар эҳтиёжманд оилаларга қандай моддий ва маънавий кўмак кўрсатмоқда?
* Коронавирусга чалинган самарқандлик 11 бемор дарддан фориғ бўлди. Уларнинг тузалиб кетиши учун астойдил ҳаракат қилган шифокорлардан бири онасининг жанозасига боролмади…
* 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади. Фуқароларга ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг 2020 йил 20 апрель ҳолатига қарздорлик суммаси ҳисобдан чиқарилади.
* 9-Ватанпарвар сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Илҳомжон Тўхтасинов сайлов округида қандай лойиҳаларни амалга оширмоқчи? Улар ижросига киришганми? Депутат сифатида бевосита маҳалла ёки меҳнат жамоасида қандай тадбирлар ўтказган? Қайси идораларга, қандай муаммолар ечими бўйича депутатлик сўрови юборган? Кўтарилган муаммо ҳал этилганми?
* Пайариқлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамадали Сиддиқовни кўрган, ҳамсуҳбат бўлган киши у кишининг қарийб юз ёшга кирганига ишонмайди. Гап-сўзлари аниқ-тиниқ, ҳаракатлари чаққон. Отахон бу ғайрат-шижоати сирини айтди. Бу нима экан?
* Бутун дунёда у ёки бу соҳалар фаолияти тўхтаган, ишсизлик, маблағсиз қолган оилалар кўпайган карантин кунларида Америкадаги ўзбекистонликлар турмуши қандай кечмоқда? Уларга эътибор қаратиляптими? Кўпчиликни қизиқтирадиган бу мавзу ҳақида «Зарафшон» газетасининг АҚШдаги собиқ мухбири гапириб берди.
* Сахий, муҳтожларга беғараз кўмак кўрсатувчи киши динимизда мадҳ этилган, унга дунё ва охиратда улкан мукофотлар берилиши баён қилинган. Хўш, биз бу ҳақда нималарни биламиз?
* Одатда ҳайдовчиларни деҳқончиликка унчалик ҳуши бўлмайди, аниқроғи, эплолмайди, дейишади. Оқдарёнинг Кумушкент қишлоғида яшовчи, 35 йилдан буён юк машинаси ролини бошқариб келаётган ҳайдовчи Толиб Тиркашев бу гап сафсатадан бошқа нарса эмаслигини исботлади: иссиқхона яратиб, тонна-тонна лимон етиштирди. У бунга қандай эришди?
* Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, қўшработлик жасур ўғлон Очил Қодиров жанггоҳлардаги қайси хизматлари учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган эди?