Zarnews.uz’га мурожаат: Қорасувда қурилиши керак бўлган фаввора ўрнига нега майса экиб қўйилган?
- 05.06.2022 12:20
- 232
- Жамият
Кейинги йилларда Самарқанд шаҳри Қорасув масканида кўп қаватли уйлар қад ростлаб, шинам шаҳарчага айланди. Аммо бу ердаги барча қурилиш ишлари ҳам лойиҳа асосида бажарилмаяпти.
Масалан, 101 ва 102-рақамли кўп қаватли уйлар олдида қурилиши керак бўлган фаввора ўрнига майса экиб қўйилган. Бинолар аллақачон фойдаланиш учун аҳолига топширилган, бироқ ҳанузгача лойиҳада кўрсатилган фавворадан дарак йўқ. Хўш, нима учун?
Шунингдек, маскандаги 72 ва 71-кўп қаватли уйлар орқасида қурилган фавворалар 2 кун ишласа, 2 ҳафта ишламайди. Жазирама иссиқ кунлари одамлар кечки пайт қаерда маданий ҳордиқ чиқаришни билмайди.
Кўп сонли аҳоли номидан тегишли мутасадди ташкилотлардан ушбу муаммоларнинг ечимига жавоб кутамиз.
Қорасувда лойиҳадаги фаввора қуриладими? Қурилган фавворалар нега ишламаяпти?