4 нафар самарқандлик фидойилар кўкрак нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши қарорига кўра, 49 нафар фаол фуқаро “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Уларнинг 4 нафари самарқандлик бўлиб, вилоятимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Улар:
Арипова Мунира Шерматовна - Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти ташкилоти раиси;
Маматова Ойгул Жияновна - “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди Оқдарё тумани муассасаси раиси
Расулов Маъруф Хасанович - Жомбой тумани кўзи ожизлар жамияти раиси;
Кулиева Рахима Хусаиновна - Самарқанд вилояти “Мураббий” ўқитувчилар ассоциацияси раиси.