Futbol: DXX viloyat boshqarmasi boshlig‘i kubogi uchun qur’a tashlandi
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида мини футбол бўйича давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасига қуръа ташлаш тадбири ўтказилди.
Футбол шаҳар ва туманлардаги уюшмаган, кам таъминланган, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ўртасида ўтказилади.
Тадбирда вилоят давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими З.Аҳмедов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев махсус қуръа ташлашда иштирок этиб, жамоаларни аниқлаб берди.
Ўйинлар Каттақўрғон шаҳрида, Пайариқ, Тойлоқ туманларида ҳамда Самарқанд шаҳридаги 2-сон БЎСМ стадионида ўтказилади.
Учрашувнинг финал баҳси 4 июнь куни “Динамо” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.