Лукашенкога таҳдид: Давлат тўнтариши учун кўп нарса керакми?
“Йўқ: Беларусь фуқароси, АҚШ фуқароси, Москва ресторанидаги стол кифоя”, деб ёзади “АиФ” (2021 й, 16-сон) ҳафтаномаси. ...Онлайн режимидаги оператив сурат фитна ҳозирда ҳам мавжудлигини кўрсатади.
Тўғридан тўғри эфирда
Стол атрофида ёш бўлмаган беш одам ўтирибди. “Бизнинг 1-вазифамиз, - дейди улардан бири, - бошлиқни йўқ қилиш. 2-вазифамиз – ОМОНнинг йўлини тўсиш. 3-вазифа шаҳардаги бир нечта рамзий объектларни, жумладан, мурожаатимизни ўқиб эшиттириш учун радиостанция ва телевидениени қўлга олиш. Минскни ўраб олиш ҳам мақсадга мувофиқ. Бу ташқаридан қўшинни кириб келишини тўхтатади. Агар зарур бўлса, Беларуснинг бутун энергия тизимини тўлиқ ўчириш имкони бор”.
“Булар – АҚШ фуқароси Юрий Зенкович ёнида беларусь сиёсатчиси Александр Федуга ўтирибди. Айтилган фикрларга у эътироз билдирмайди. Кадрда яна уч киши кўриниб турибди. Улар ким – тушуниб бўлмайди. Қўлга олиш гуруҳи пайдо бўлади. Бўлди, суратга олинди.
Сотиб олиш ва фитнага жалб этиш
Беларусь томони маълумотларига кўра, шу йил мартда Зенковичнинг Москвага келиши режалаштирилгани ҳақида маълумот олинган. Россия хавфсизлик хизмати билан келишувга мувофиқ беларусь ДҲҚ тезкор гуруҳи Москвага етиб келади. Фитначилар қўлга олиниб, Минскка жўнатилади.
“Моҳиятан бу давлат тўнтаришига тайёргарлик бўлган, - дейди ДҲҚ тергов бошқармаси бўлим бошлиғи Константин Бичек Беларусь умуммиллат телевидениесида. – Оператив қидирув тадбирлари 6 ой давом этди. Ушбу террористик гуруҳ иштирокчиларининг қонунга зид фаолияти ҳамма босқичларда бизнинг томонимиздан барча воситалар, шу жумладан, объектив назорат техник воситалари қўлланилган ҳолда ҳужжатлаштирилди.
Олинган маълумотларга қараганда, АҚШ фуқароси Юрий Зенкович АҚШ махсус хизматлари билан алоқада бўлган. Беларусь ҳудудида у қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқшунослари, ҳуқуқ-тартибот органларида ишловчи мавжуд ҳокимиятни ағдариш учун пул эвазига тайёр кимсаларни қидириш билан шуғулланган.
Изоҳ: Юрий Зенкович АҚШ фуқароси, Колородо штатидан, адвокат. Александр Федуга Лукашенконинг собиқ матбуот котиби. Аллақандай тартиббузарликлари учун ишдан четлаштирилган.
- Биз гуруҳни қўлга олдик. Уларнинг фитнасида хорижий махсус хизматлар – биринчи навбатда МРБ ва ФРБ қўли борлиги маълум бўлди, - деди Беларусь президенти Александр Лукашенко. – Америкаликлардан кимлар эканлигини билмайман. Уларнинг Минскга келиш, президент ва болаларига суиқасд қилиш истагида эканлигини аниқладик.
Т.Шомуродов тайёрлади.