Мактабларда боғ ва гулзорлар яратилади
Самарқанд туманида мактабларнинг умумий ер майдони 91,7 гектарни ташкил этади. Мактаблардаги мавжуд боғлар учун ажратилган ер майдони 8,1 гектардир.
Ўтган йилларда тумандаги мактабларнинг ер майдонларига 5091 туп нинабаргли, 1737 туп манзарали, 6371 мевали, 3191 та тераклар, 630 туп узум ва 916 туп бошқа дарахт кўчатлари экилган.
Жорий йилда эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда 10 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.
"Долзарб 40 кунлик" доирасида Самарқанд туманидаги 13-мактабда ниҳолларни қаламчалардан кўпайтириш бўйича семинар ташкил этилди. Унда тумандаги барча мактаблар раҳбарлари иштирок этди. Жорий йилда туман мактабларининг ҳовлиларига райҳон ва ялпиз ўсимликлари, турли мевалар билан бир қаторда анжир дарахтларини ҳам экиш режалаштирилган. Семинарда Самарқанд шаҳар Боғибаланд маҳалласидан келган боғбон (мутахассис )анжир экин бўйича иштирокчиларга мастер-класс ташкил қилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов иштирок этди.
Самарқанд вилоя халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.