Навбатдаги санкциялар: Россияга қарши таъқиқларнинг янги босқичи муҳокамаси давом эттирилади: Венгрия бунга қарши чиқиши мумкин
Еврокомиссия Россия нефтининг Европа Иттифоқига импортига тўлиқ эмбарго жорий этишни таклиф қилмоқда. Бироқ, гарчи бошқаларга қараганда узоқроқ ўтиш даври ваъда қилинган бўлсада, Венгрия Бош вазири бунга қарши чиқди. Виктор Орбан нима учун денгизга чиқа олмаган мамлакати учун фалокатга айланиши мумкинлигини тушунтирди:
“Россия ёки бошқа давлат нефти Венгрияга фақат қувур орқали кириши мумкин. Қувурнинг бир учи Россияда, иккинчи учи Венгрияда, деди Орбан. – Ҳукуматимизга ана шундай иқтисодий алоқа мерос бўлиб қолган. Биз Европа Комиссия таклифини қабул қилиб, уни буза олмаймиз. Бу Венгрия иқтисодига атом бомбасини ташлагандек бўлади”.
Венгрия бош вазири миллий телерадиокомпанияга берган интервьюсида Россия нефть етказиб бериши қисқариши энергия тизимини тўлиқ алмаштиришни талаб қилишидан огоҳлантирди. Бунинг учун 5 йил ва миллиардлаб евро керак бўлади. Аммо Орбан пандемиядан кейин ЕИ тикланиш фондидан Венгрияга тўланадиган маблағни олишга рози бўлишини шарт қилиб қўйди.
Келгуси авлод учун тикланиш фондининг Венгрия қисми ҳозирда мамлакатдаги коррупция даражаси юқорилиги сабабли Европа комиссияси томонидан музлатиб қўйилган.
Дам олиш кунларида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россиянинг Украинага бостириб кириши учун санкцияларнинг янги босқичини муҳокама қилади. Германия нефть эмбаргосини маъқуллайди, аммо Венгрия унга вето қўйиши мумкин.