Пенсиянинг икки барабар оширилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон
Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки барабар оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилмоқчимиз. Чунки пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинганидан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади.
Пенсия жамғармаси ахборот хизмати.